Рамазон ҳайитини муносиб ўтказиш чора-тадбирлари белгилаб олинди
2026-03-19 17:00:00 / Янгиликлар
Янги Наманган тумани ҳудудида Рамазон ҳайити байрамини муносиб ва юксак савияда ўтказиш ҳамда байрам тадбирлари давомида фуқаролар тинчлиги, жамоат ва йўл-ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалалари масъуллар иштирокида кўриб чиқилди.

Хусусан, тумандаги масжидлар, зиёратгоҳлар ва қабристонларда зарур шарт-шароитлар яратиш, жамоат тартибини сақлаш, йўл-ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда транспорт тирбандлигининг олдини олиш бўйича масъулларга аниқ вазифалар юклатилди. Туман ҳокими бу борада барча мутасадди ташкилотлар ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Мазкур чора-тадбирлар байрамни кўтаринки руҳда, осойишта ва хавфсиз муҳитда ўтказиш, фуқароларга қулайлик яратиш ҳамда жамоат тартибини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






