“Ёшлик” маҳалласида инфратузилма ва аҳоли шароити ўрганилди
2026-03-18 11:20:00 / Янгиликлар
Бугун Янги Наманган тумани ҳокими “Ёшлик” маҳалласида бўлиб, ҳудуддаги ҳолатни ўрганди. Маҳалланинг Янгиқўрғон тумани билан чегара қисмида жойлашган “Ҳумо” кўчасидаги мавжуд муаммолар, инфратузилма ахволи ва аҳоли турмуш шароитлари кўздан кечирилди.

Ўрганиш давомида кўчаларни ободонлаштириш, коммуникация тармоқларини яхшилаш ҳамда ёпилиб кетган закан йўлини очиш ва чиқиндиларни бартараф этиш масалаларида ечим чораларини кўриш зарурлиги қайд этилди. Масъулларга аниқ топшириқлар берилиб, муаммоларни босқичма-босқич ҳал этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Маълумот учун, ушбу ҳудудда 2021-2024 йиллар давомида ичимлик суви тармоғи тортилган бўлса, 2022-2023 йилда кўчанинг аксарият қисми асфальтланган.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати







