Кичик иссиқхоналар катта даромад олиб келмоқда
2026-03-16 13:00:00 / Янгиликлар

Маҳаллада яшовчи Равшан Қорабоев хонадон томорқасидан унумли фойдаланиб келмоқда. Унинг ховлисида термос усулида ташкил этилган иссиқхонада 100 тупга яқин лимон парваришланиб, йилига 2 тоннагача ҳосил олинади. Шу билан бирга экин майдонида турли рўзғорбоп маҳсулотлар етиштирилади. Бундан ташқари, хонадонда қўй парвариши ҳам йўлга қўйилган бўлиб, бу ишлар оила даромадини оширишга хизмат қилмоқда.
Орифжон Латипов ҳам томорқа ортидан келган даромад орқали рўзғор тебратади. У хонадонидаги 3 та иссиқхонада гул етиштиради. Кичик плантацияларда 30 турдаги 4000 дан зиёд гуллар парваришланмоқда. Бу орқали оила аъзолари ҳам иш билан банд.
Бундай намунали хонадонлар маҳаллада томорқадан самарали фойдаланиш ва аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати








