Европа қабристони обод этилмоқда
2026-03-14 16:20:00 / Янгиликлар
Ҳудудларда ободонлаштириш, озодалик ва саранжом-саришталикни таъминлаш ишлари давом этмоқда. Бу ташаббус атроф-муҳит кўркини ошириш билан бирга жамоатчилик бирдамлигини мустаҳкамламоқда.

Айни шу эзгу ишлар доирасида Янги Наманган туманида жойлашган Абу Райхон Беруний маҳалласи ҳудудидаги Европа қабристонида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Майдон ҳажми 6,48 гектар бўлган мазкур масканда қабристон деворларини янгиланди. Шунингдек, янги дарвоза ўрнатиш бўйича ҳам белгиланган режалар босқичма-босқич бажарилмоқда.
Бундай хайрли ишлар юртимизда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






