“Firdavs yengil sanoat” ишлаб чиқариш ва экспортни кенгайтирмоқда
2026-03-11 16:15:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида фаолият юритаётган “Firdavs yengil sanoat” МЧЖ маҳаллий бозорни сифатли кийимлар билан таъминлаб келмоқда. 2013 йилда ташкил этилган корхонада бугунги кунда 35 нафар фуқаро доимий иш билан банд. Корхонада ҳар ой ўртача 1,5 минг дона маҳсулот, асосан эркаклар шим ва костюмлари тикилади.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нафақат ички бозорга, балки хорижий бозорларга ҳам етказиб берилмоқда. Хусусан, 2025 йилда корхона томонидан Туркманистонга 70 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинган бўлса, 2026 йилда бу кўрсаткични 200 минг долларга етказиш режалаштирилган.
Туман ҳокими корхона фаолияти билан танишиб, ишлаб чиқариш жараёнлари, ривожланиш стратегияси ҳамда келгуси режалар юзасидан мулоқот қилди. Учрашув давомида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш ва экспорт салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама этилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









