8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносиб нишонланди
2026-03-07 19:05:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тантанали кечага туманнинг турли соҳаларида самарали меҳнат қилиб келаётган хотин-қизлар таклиф этилди.

Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими барча аёлларни ушбу қутлуғ айём билан самимий муборакбод этди. Шунингдек, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Байрам муносабати билан туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ фаол хотин-қизларга туман ҳокимлигининг байрам совғалари топширилди.
Тадбир давомида маданият бўлими ва меҳмон санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар байрамона кайфият бағишлаб, азиз ва мўътабар аёлларга ўзгача шодлик улашди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









