“Анкабуд” корхонасида ойига 20 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда
2026-03-07 16:00:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманидаги “Анкабуд” корхонаси колбаса ва гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқаради.

Бу ерда айни пайтда 20 турдаги маҳсулотлар тайёрланиб, ички бозорга етказиб бериляпти.
Замонавий дастгоҳлар билан жиҳозланган мазкур корхонада ойига 20 тоннагача колбаса ишлаб чиқилади, муҳими 20 нафар аҳоли иш билан банд.
Туман ҳокими корхона фаолиятини кўздан кечирди, келгуси режалар билан танишиб, ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш бўйича тавсиялар берди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









