“Vinder School” марказида ёшлар учун яратилган имкониятлар билан танишилди
2026-03-05 17:05:00 / Янгиликлар

Марказда инглиз ва рус тилларини ўрганиш истагида бўлган йигит-қизлар таълим олиб, замонавий касб-ҳунарларни эгаллашмоқда. Ушбу маскан қисқа вақт ичида ёшлар учун билим ва кўникма олиш имкониятини яратаётган таълим марказларидан бирига айланган.
Марказ раҳбари Улуғбек Муллабоев Лондондаги London South Bank Universityда таҳсил олган. У ёш бўлишига қарамай, ҳозирга қадар 1000 нафардан ортиқ ёшларга тил ва касб-ҳунар ўргатган. Улар орасида инглиз тилидан халқаро сертификатга эга бўлган ёшлар сони 100 нафардан ортиқни ташкил этади.
Ташриф давомида туман ҳокими марказда яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Шунингдек, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларни замонавий билим ҳамда касбларга йўналтириш бўйича ҳокимият билан ҳамкорликда амалга ошириладиган қатор ташаббуслар белгилаб олинди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






