Наманган давлат техника университетида “Ёшлар куни” тадбири бўлиб ўтди
2026-03-05 14:00:00 / Янгиликлар
Навбатдаги тадбир Наманган давлат техника университетининг Транспорт факультетида бўлиб ўтди. Унда туман прокурори ва ички ишлар бўлими раҳбари ҳам иштирок этди.

Учрашув давомида иқтидорли талабалар томонидан тайёрланган техникалар ва қўл ишланмалари намойиш этилди. Улар эришган натижалар ва амалий маҳорати диққат билан баҳоланди.
Мазкур тадбир ёшларнинг ижодий ва техник қобилиятларини рағбатлантириш, уларга мотивация бериш ҳамда касбий ва шахсий ривожланишига хизмат қилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









