Таълим тизимидаги аёллар байрам билан табрикланди
2026-03-05 13:30:00 / Янгиликлар
8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Янги Наманган тумани мактаб ва мактабгача таълим бўлими томонидан тадбир ташкил этилди.

Тадбир аввалида “Турон” мактаб театри томонидан малика Тўмарис жасорати ҳақида театрлашган саҳна кўриниши намойиш этилди.
Шундан сўнг таълим тизимида фаолият юритаётган аёлларнинг меҳнати эътироф этилиб, уларга байрам табриклари йўлланди. Фидокорона меҳнати учун миннатдорлик билдирилиб, эсдалик совғалари топширилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









