Бўлажак аскарлар ҳарбий хизматга тантанали кузатилди
2026-03-05 09:40:00 / Янгиликлар

Вилоят мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-майор Ойбек Саидовга тайёргарлик ҳақида ахборот берди.
Шундан сўнг, ҳарбий оркестр томонидан Давлатимиз мадҳиясини ижро этилди.
Наманган вилояти ҳокими, вилоят ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари Шавкатжон Абдураззоқов табрик сўзида муҳтарам Президентимиз, Қуролли кучлар Олий Бош Қўмондони томонидан тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самараси ҳақида тўхталди.
Маросимда соҳа фахрийлари, ота-оналар вакиллари ҳам сўзга чиқиб, Ўзбекистон Қуролли кучлари сафида хизмат қилиш бугун ҳар бир йигит учун шарафга айланганини таъкидладилар ва бўлажак аскарларга оқ йўл тиладилар.
Миллий Гвардиячиларнинг кўргазмали чиқишлари олқишлар билан кутиб олинди. Тадбир ниҳоясида бўлажак аскарларга вилоят ҳокимлигининг совғалари топширилди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.









