Вилоят ҳокими нуронийлар билан ифторлик қилди
2026-03-04 20:40:00 / Янгиликлар

Бугун “Комолхон ота” миллий таомлар марказида ҳам муборак ой муносабати билан ифторлик дастурхони ёзилди. Унда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов нуронийлар, меҳнат фахрийлари ва жамоат фаоллари билан биргаликда ифтор қилди.
Тадбирда Рамазон ойининг меҳр-мурувват, саховат ва аҳиллик каби юксак фазилатларни қарор топтиришдаги ўрни алоҳида таъкидланди. Айниқса, кекса авлод ва фаол жамоатчилик вакилларига эътибор ва ҳурмат кўрсатиш эзгу анъаналаримиз давоми экани қайд этилди.
Самимий ва файзли муҳитда ўтган ифторлик давомида нуронийлар юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги ва Ватанимиз равнақи учун дуолар қилдилар. Бундай хайрли тадбирлар жамиятда ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳурмат муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






