Ҳовлидаги гуллар боғи 90 миллионлик даромад олиб келмоқда
2026-03-03 15:55:00 / Янгиликлар
“Атанган гузари” маҳалласидаги Қўчқоровлар оиласи ҳовлисини ҳақиқий гуллар боғига айлантирган. Хонадонда 3 та гул плантацияси ва 30 дан ортиқ турдаги 10 000 дан зиёд гуллар парвариш қилинади.

Оила нафақат оммабоп гуллар, балки ноёб турларни ҳам кўпайтириш билан шуғулланади. Ҳар йили ўтказиладиган гуллар фестивалида фаол иштирок қилиб, меҳнати самарасини кўради: 80–90 миллион сўмлик даромад олинади.
Меҳмоновларнинг тажрибаси шундан далолат берадики, меҳр билан бажарилган меҳнат ҳам гўзаллик, ҳам моддий барака келтиради.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









