IT ва аниқ фанларга ихтисослашган хусусий мактаб фаолияти ўрганилди
2026-03-02 16:00:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманидаги “Нажот Таълим” хусусий мактабида таълим шароитлари ва ўқув жараёни кўздан кечирилди. Мазкур мактаб 420 нафар ўқувчини замонавий талаблар асосида таълим билан қамраб олиш имкониятига эга.

Муассаса математика, информатика, робототехника ва IT йўналишларига ихтисослашган бўлиб, рус ва инглиз тиллари чуқур ўргатилмоқда. Ўқувчилар замонавий касблар бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлиб тайёрланмоқда.
Ушбу ташаббус ҳудудда хусусий таълим ривожига ҳамда ёш авлодни рақамли дунё талабларига мос тайёрлашга хизмат қилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






