“ASR TEX” экспортни йўлга қўймоқчи
2026-03-02 14:40:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманининг “Мингтерак” маҳалласда фаолият юритаётган “ASR TEX” корхонаси 2021 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда 15 нафар аҳоли иш билан банд. Корхонада замонавий турдаги печлар, миксерлар, музлатгич ва бошқа электр техникалар ишлаб чиқарилиб, ички бозорга етказиб берилмоқда.

2024 йилда корхона томонидан Хитойдан 1,3 миллиард сўмлик хомашё ва маҳсулотлар импорт қилинган бўлса, 2025 йилда умумий қиймати 1,5 миллиард сўмлик тайёр маҳсулотлар маҳаллий бозорга етказиб берилди. Жорий йилдан эса экспортни ҳам йўлга қўйиш режалаштирилган.
Туман ҳокими корхонада бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишди ҳамда тадбиркор билан суҳбатлашди. Учрашув давомида тадбиркор йўл созлаш масаласи бўйича мурожаат қилди. Мазкур масала юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









