“ZARKA 001” экспорт географиясини кенгайтирмоқда
2026-02-21 15:15:00 / Янгиликлар

Корхона асосчиси Нигора Насимова турмуш ўртоғи билан биргаликда 10 йил давомида Россияда орттирилган тажриба асосида 2022 йилдан маҳаллий шарт-шароитда трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Дастлаб 5 нафар ишчи билан фаолият бошлаган корхонада бугунги кунда 150 нафардан зиёд ходим меҳнат қилмоқда.
Корхонада катталар ва болалар учун турли хил трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, асосан экспортга йўналтирилган. Ўтган йили 5 млрд сўмлик маҳсулот экспорт қилинган бўлса, жорий йилда экспорт ҳажмини икки баробар ошириш режалаштирилган. Боиси Қирғизистон ва Қозоғистон давлатлари билан ҳам экспорт шартномаларига эришилган.
Тадбиркор маҳсулотлар сотуви учун шомрум ташкил этиш ҳамда ишлаб чиқариш учун қўшимча жой ажратиш масаласида туман ҳокимига мурожаат қилинди. Мазкур масалалар юзасидан тегишли ечим чоралари белгиланди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






