Савдода тартиб-интизом масаласи: “Дўстлик савдо саноат комплекси” назоратда
2026-02-14 10:40:00 / Янгиликлар

Ўрганиш жараёнида бозор ҳудудининг умумий ҳолати, савдо дўконларининг жойлашуви, санитария ва ободонлаштириш даражаси, шунингдек, харидорлар ва тадбиркорлар учун яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилди. Айрим жойларда савдо фаолиятини тартибга солиш, санитар талабларга қатъий риоя этиш ва инфратузилмани яхшилаш зарурлиги қайд этилди.
Шунингдек, савдо жараёнларида қонунийликни таъминлаш, ҳисоб-китобларни расмийлаштириш, рақамлаштиришни кенгайтириш ҳамда хавфсизлик чораларини кучайтириш бўйича тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Ушбу чора-тадбирлар бозор фаолиятида тартиб-интизомни мустаҳкамлаш, шаффофликни таъминлаш ва аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишга хизмат қилиши таъкидланди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









