Янги Наманган тумани гул етиштиришда катта тажрибага эга
2026-02-10 13:30:00 / Матбуот анжуманлари
Пресс-турнинг якуний мавзуси “Атанган гузар” маҳалласидаги гулчилик фаолияти, гул кўчатларини парваришлаш жараёнлари ҳамда соҳадан олинаётган даромадлар ҳақида бўлди.

Янги Наманган туманида гулчилик маҳаллалар иқтисодиётининг муҳим соҳасига айланди. Туманда 150 дан ортиқ гул плантацияси фаолият юритиб, иссиқхоналарда 500 га яқин хотин-қизлар ишламоқда.
“Атанган гузар” маҳалласидаги Қўчқоровлар оиласи ҳам гулчилик орқали барқарор даромад топмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






