Янги Наманганда сумалак тайёрлаш анъанаси бизнесга айланди
2026-02-10 12:00:00 / Матбуот анжуманлари
Пресс-тур доирасида ОАВ вакиллари “Атанган гузар” маҳалласида сумалак тайёрлаш орқали даромад топаётган оила фаолияти билан танишдилар.

Мазкур маҳаллада яшовчи Ғанихон Мирзакаримов оиласи билан 10 йилдан бери сумалак тайёрлаш билан шуғулланиб келмоқда. Бу ерда баҳорий таом йил давомида пиширилади. Ҳар куни 600 қадоқ сумалак тайёрланиб, ички бозорга етказилади. Энг муҳими, бу иш орқали 8 нафар аёл доимий даромад манбаига эга бўлган.
Мирзакаримовлар оиласи учун сумалак нафақат анъана, балки меҳнат ва бирдамлик рамзи. Улар миллий таомимизга бўлган ҳурмат билан бирга, одамларга манфаатли иш яратиб, баҳорий неъматни аҳоли дастурхонига етказиб бермоқда.
Ташриф давомида журналистлар сумалак тайёрлаш жараёни билан яқиндан танишиб, соҳа бўйича қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






