Янги Наманган туманида ҳунармандчилик: “Соҳил” маҳалласи тажрибаси
2026-02-10 11:10:00 / Матбуот анжуманлари
Кейинги манзил сифатида ОАВ вакиллари “Соҳил” маҳалласидаги ёғоч ўймакорлиги билан шуғулланувчи ҳунармандлар фаолияти билан танишдилар.

Мазкур маҳалла туманда қўл меҳнатига ихтисослашган ҳудудлардан бири бўлиб, асосий йўналиш ёғоч ўймакорлиги ҳисобланади. Усталар анъанавий нақш ва услубларни сақлаган ҳолда, замонавий талабларга мос маҳсулотлар тайёрламоқда. Маҳсулотлар Самарқанд, Сурхондарё, Жиззах ҳамда водий вилоятларига етказиб берилмоқда.
Ҳозирда маҳаллада 180 дан ортиқ ҳунарманд ушбу соҳа билан шуғулланиб, 450 дан зиёд иш ўрни яратилган. Бу эса аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









