Бозори фаолияти юзасидан танқидий таҳлил ўтказилиб, норасмий савдо айланмаларига чек қўйиш чоралари белгиланди
2026-02-07 12:05:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманининг “Мингчинор” маҳалласида жойлашган, аҳоли орасида “Шамшибой” номи билан танилган ихтисослаштирилган қурилиш моллари савдо бозори фаолияти ўрганилди. Бозор ҳудудида 1000 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда.

Назорат жараёнида савдо дўконларининг жойлашиши ва санитар ҳолати кўздан кечирилди. Бозордаги бетартиблик ва ноқонуний ёймаларни бартараф этиш, ҳисоб-китобларни тўлиқ расмийлаштирмасдан амалга оширишга чек қўйиш, савдо айланмаларини назоратдан четда қолдириш ҳолатларига барҳам бериш ҳамда техника хавфсизлиги талабларига тўлиқ риоя этиш талаблари қўйилди.
Шунингдек, инфратузилмани яхшилаш, ҳудудни ободонлаштириш, савдо шароитларини янада қулайлаштириш, рақамлаштиришни кенгайтириш ва хавфсизлик чораларини кучайтириш бўйича тегишли вазифалар белгиланди.
Ушбу чоралар тадбиркорлар ва харидорлар учун янада қулай ва тартибли муҳит яратишга хизмат қилади.






