Ёшлар масалалари бўйича амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар кўриб чиқилди
2026-01-29 12:20:00 / Янгиликлар

Ёшлар масалалари бўйича амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар кўриб чиқилди
Янги Наманган туманида ёшлар билан ишлаш борасида жорий йилда амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан тақдимот ўтказилди.
Таъкидлаш жоиз, ёшлар масалаларини тизимли ҳал этиш мақсадида махсус штаб ташкил этилди ва унинг фаолияти туман ҳокими томонидан шахсан назорат қилиб борилмоқда.
Ўрганишлар натижасида туманда жами 1513 нафар ишсиз ва риск гуруҳига кирувчи ёшлар аниқланиб, таълим даражаси ва ижтимоий ҳолати бўйича турлича тоифаларга ажратиб олинган. Бу тоифалаш ёшлар билан ишлашда манзилли чоралар кўриш имконини беради.
271 нафар ишсиз ёшлар билан манзилли ишлаш режаси ишлаб чиқилиб, 215 нафарини доимий ишга жойлаштириш, 44 нафарини тадбиркорликка жалб этиш ва 12 нафарини меҳнат миграциясига юбориш белгиланган.
Шунингдек, 287 нафар ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож ёш “оталиқ” тизимига киритилиб, масъулларга бириктирилди. Уларга ижтимоий-ҳуқуқий кўмак кўрсатиш, бандлигини таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, касб-ҳунарга йўналтириш ва муаммоларини манзилли ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Амалга оширилаётган мазкур ишлар ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллаши ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилмоқда.


