Фавқулодда вазиятлар: профилактика ва самара
2026-01-20 18:20:00 / Янгиликлар

Фавқулодда вазиятлар: профилактика ва самара
Бугун вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасида оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар иштирокида “Ёнғин, чақнаш, ис газидан ва овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш, шунингдек, янги қурилаётган масканларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши ҳамда бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Медиа тадбирда дастлаб кун тартибидаги масалалар юзасидан соҳа мутасаддиларининг ахборотлари тингланди.
Наманган вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Элёр Аҳмадалиев иштирокчилар билан самимий суҳбат қуриб, соҳадаги янгиликлар, амалга оширилаётган ишлар ва келгуси режалар ҳақида батафсил маълумот берди.
Шундан сўнг, ОАВ ходимлари, ижтимоий тармоқлар фаолларининг саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.
Очиқ мулоқот давомида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда медиа соҳаси ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, тарғиботни кучайтириш юзасидан фикр алмашилди.








