ОРЗУДАН АМАЛИЁТГА: МУКАРРАМ ИСОМИДДИНОВАНИНГ ЧОРВАЧИЛИК ХЎЖАЛИГИ
2026-10-31 14:15:00 / Янгиликлар

Туман ҳокими "Барака" маҳалласида чорвачилик хўжалигини ташкил этган Мукаррам Исомиддинова фаолияти билан танишди.
М.Исомиддинова бир неча йил аввал Болгария давлатида чорвачилик хўжалигида ишлаган. Ўша даврларда юртига қайтиб келгач, ўзининг чорвачилик хўжалигини ташкил этиш нияти туғилган.
Ҳозирги кунда маҳалланинг "Замин" кўчасидаги 8 сотихли майдонда ўз фаолиятини олиб бориб, Арашан, Хисор, Бухоро амири, Аделбай зотли 100 бош қўйни парваришламоқда.
Ундан ташқари 20 бош йирик шохли қормолларни боқмоқда.
Айни кунда бу ерда 8 та иш ўрни яратилган.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





