ЁШЛАР КУНИ: ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИЛАР ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ
2026-10-29 14:05:00 / Янгиликлар

Бугун навбатдаги Ёшлар куни муносабати билан Янгиқўрғон туманидаги 20-сонли умумтаълим мактабида «Биз гиёҳвандликка қаршимиз!» шиори остида ижтимоий челленж ташкил этилди.
Тадбир давомида ёшларни соғлом турмуш тарзига ундаш, уларнинг иқтидор ва салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, эришган ютуқларини эътироф этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Туман ҳокими томонидан математика фанидан республика олимпиадасида муваффақиятли иштирок этиб, Австралияда бўлиб ўтадиган халқаро олимпиадада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган ўқувчилар М.Аҳмаджонова, Ж.Зокиржонов ҳамда Б.Ёқубжоновларни рағбатлантирди.
Шунингдек, француз тили, қўл жанги ва бошқа йўналишларда юқори натижаларга эришган ўқувчиларнинг ютуқлари эътироф этилди.
Мактабнинг тасвирий санъат фани ўқитувчиси, «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони соҳиби Д.Пўлатовнинг таълим соҳасидаги меҳнати ҳам алоҳида қайд этилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









