"Яшил макон" умумиллий лойиҳаси - яшил келажак сари
2026-10-30 11:10:00 / Янгиликлар

"Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Янгиқўрғон туманида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари изчил давом этмоқда.
Бугун туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов бошчилигида Қораполвон маҳалласи ҳудудида 1000 туп арча, павлония ҳамда гул кўчатлари экилди.
Кўчат экиш тадбирида туман ҳокими сўзга чиқиб, яшил ҳудудларни кенгайтириш, экологик муҳитни яхшилаш, дарахтларни асраб-авайлаш ва уларнинг парваришини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Таъкидлаш жоизки, “Яшил макон” лойиҳаси нафақат ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, балки келажак авлод учун соғлом ва экологик барқарор муҳит яратишга хизмат қилади.
Оммавий тадбирда нуронийлар, ёшлар ҳақида кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Айни йўналишда туманнинг бошқа маҳаллаларида ҳам кўчат экиш, яшил ҳудудлар барпо этиш ва мавжуд дарахтзорларни парваришлаш ишлари режа асосида давом эттирилмоқда.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









