“Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла” дастури - амалда
2026-10-26 11:05:00 / Янгиликлар

Юртбошимизнинг “Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллаларни аҳолининг яшаши ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун намунавий ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-298-сонли қарори ҳамда "Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла" дастурларига асосан Янгиқўрғон туманида ҳам бир нечта маҳаллалар танлаб олинди.
Бугун туман ҳокими Қораполвон маҳалласида олиб бориладиган бунёдкорлик ишларининг мастер режаси, лойиҳани амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Лойиҳага кўра маҳаллага ажратиладиган 5 млрд. сўм ҳисобига 4 км. йўлни асфальтлаш, 1 км.узунликдаги пиёдалар йўлакчасини қуриш, 100 та кўча чироқлари ўрнатиш, 1 км.узунликдаги лоток ётқизиш, 10 та ўриндиқлар ўрнатиш, фаввора, яшил хиёбон, IT марказларини ташкил этиш, болалар майдончаси ҳамда "Work out" майдончасини барпо этиш ҳамда МФЙ учун бино қуриш, моддий техник базасини кенгайтириш, кўкаламзорлаштириш ишлари кўзда тутилган.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




