Фуқаролар мурожаатлари тингланди
2026-10-13 17:45:00 / Янгиликлар

Бугун туман Халқ қабулхонасида фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш ва уларнинг муаммоларига ечим топиш мақсадида навбатдаги қабул ўтказилди.
Туман ҳокими ўринбосари Н. Абдураҳмонова томонидан олиб борилган қабулда фуқаролардан жами 31 та мурожаат келиб тушди.
Мурожаатлар асосан уй-жой қуриш учун ер ажратиш, ҳовли-жойларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва тўғрилаш, моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда саломатликни тиклаш билан боғлиқ масалаларни қамраб олди.
Қабул давомида ҳар бир мурожаат атрофлича тингланиб, уларнинг ечими юзасидан тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди. Ҳал этилиши қўшимча вақт ва ўрганишни талаб қиладиган масалалар бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





