«Соҳил» Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳаллага айланмоқда
2026-10-13 15:05:00 / Янгиликлар

Туман ҳокими Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла сифатида танлаб олинган «Соҳил» маҳалласида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Айни пайтда маҳаллада маҳалла еттилиги учун маъмурий бино қуриш, болалар майдончаси ҳамда пиёдалар йўлагини барпо этиш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, маҳалладаги маънан эскирган Маданият маркази биноси ўрнида замонавий ва қулай маскан барпо этиш, кичкинтойлар учун боғча ҳамда аҳоли, айниқса, ёшларнинг китобхонликка бўлган қизиқишини ошириш мақсадида кутубхона ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Туман ҳокими мазкур таклифларни амалга ошириш, маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш ва аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.









