«Соҳил» маҳалласи кундан кунга янги қиёфа касб этмоқда
2026-09-08 09:30:00 / Янгиликлар

Туман ҳокими А.Нажмиддинов Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла сифатида танлаб олинган «Соҳил» маҳалласида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.
Бугун «Соҳил»да ўзгаришлар шиддат билан давом этмоқда. Кундан кунга маҳалла кўркамлашиб, замонавий ва обод қиёфа касб этмоқда. Ҳудудда аҳоли учун қулай шароитлар яратиш, инфратузилмани яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар бугунги янгиланишларнинг яққол ифодасидир.
Ўрганиш давомида маҳалла еттилиги фаолияти учун қурилаётган янги бино ҳамда ёшлар ва аҳоли учун барпо этилаётган воркаут майдончасидаги ишлар кўздан кечирилди.
Шунингдек, объектлардаги ишлар суръати ва сифати муҳокама қилиниб, маҳалланинг янада обод ва замонавий масканга айланиши учун масъулларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






