Халқ қабулхонасида — мурожаатлар тингланди, ечимлар белгиланди
2026-09-08 13:10:00 / Янгиликлар

Бугун Халқ қабулхонасида туман ҳокими А.Нажмиддиновнинг навбатдаги қабули ўтказилиб, унда фуқаролар ўзларини қийнаётган турли масалалар юзасидан мурожаат қилди.
Қабул давомида тиббиёт соҳасида ишга жойлашиш, мактабга ишга кириш, хусусий боғга тегишли кадастр масаласини ҳал этиш, мактаб атрофидаги ердан фойдаланиш, алимент ундириш ва тўлаш, даволаниш ва жарроҳлик амалиёти учун маблағ ажратиш, уй-жой билан таъминланиш, таълим кредити олиш, субсидия асосида тикув машинаси харид қилиш, кредит олиш учун таъминотчи масаласи, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун ер ажратиш каби қатор масалалар кўтарилди.
Ҳар бир мурожаат алоҳида ўрганилиб, масъул раҳбар ва мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди. Айрим масалалар бўйича муаммони жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш вазифаси белгиланди.
Зеро, мурожаат ортида инсон тақдири, оила манфаати ва келажакка бўлган умид бор. Шу боис фуқароларнинг ҳар бир мурожаатини эътиборсиз қолдирмаслик, муаммоларга қонуний ва амалий ечим топиш — устувор вазифалардан биридир.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









