Юқори Навкент маҳалласида аҳоли мурожаатлари ўрганилди
2026-08-17 15:25:00 / Янгиликлар

Бугун туман ҳокими Юқори Навкент маҳалласида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар ва аҳолини қийнаётган масалаларни ўрганди.
Ўрганиш давомида маҳалла фаоллари ҳамда фуқаролар билан мулоқот қилиниб, уларнинг ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш, ободонлаштириш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича мурожаатлари тингланди.
Фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатлар масъуллар иштирокида муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб берилди.
Туман ҳокими масъулларга аҳоли мурожаатларини эътиборсиз қолдирмаслик, ҳар бир масалани жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





