«Соҳил» маҳалласида аҳоли учун қулайликлар яратилади
2026-08-14 14:15:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 ноябрдаги «Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллаларни аҳолининг яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-298-сонли қарорига асосан «Соҳил» маҳалласида ободонлаштириш ва инфратузилмани ривожлантириш ишлари учун 5 миллиард сўм маблағ ажратилган.
Мазкур маблағлар ҳисобидан маҳалла фуқаролар йиғини учун замонавий бино, кутубхона, IT марказ ҳамда болалар ўйингоҳи барпо этилиши режалаштирилган.
Бугун туман ҳокими мазкур объектда бўлиб, амалга оширилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирди.
Масъулларга ишларни сифатли ташкил этиш, белгиланган муддатларда якунлаш ҳамда яратилаётган объектларни аҳоли учун қулай ва замонавий талаблар асосида барпо этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати







