Фуқаролар мурожаатлари ўрганилди
2026-08-14 15:15:00 / Янгиликлар

Туман ҳокими "Қорасув" маҳалласида бир гуруҳ фуқаролар билан учрашиб, уларнинг мурожаат ва таклифларини тинглади.
Мулоқот давомида аҳоли томонидан маҳалладаги ички йўлларни асфальтлаш, янги ўрнатилган таянч устунларига электр тармоғини тортиш ҳамда мавжуд трансформаторни янгисига алмаштириш масалалари кўтарилди.
Туман ҳокими билдирилган мурожаатларни жойида ўрганиб, масъулларга ҳар бир масала бўйича зарур чораларни кўриш, "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси имкониятларидан унумли фойдаланиш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати\





