Томорқа ва чорвачилик: қўшимча даромад сари янги имкониятлар
2026-08-15 14:30:00 / Янгиликлар

Янгиқўрғон тумани, "Соҳил" маҳалласида аҳоли томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш, кечки экинларни ўз вақтида экиш, чорвачиликни ривожлантириш ҳамда аҳоли даромадларини ошириш масалаларига бағишланган амалий семинар ўтказилди.
Унда вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Н.Худойбердиев, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари А.Турдибоев, туман ҳокими А.Нажмиддинов ҳамда соҳа масъуллари иштирок этди.
Тадбирда аҳоли томонидан томорқа имкониятларидан унумли фойдаланиш, иккинчи экинларни ўз вақтида экиш, сув ва минерал ўғитлардан самарали фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Шунингдек, ПҚ-322-сонли қарор талаблари асосида чорвачиликни ривожлантириш, замонавий ва қулай молхоналар барпо этиш, юқори маҳсулдор ва зотли чорва ҳайвонларини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









