"Оғир маҳалла"дан обод маҳалла сари.
2026-07-10 14:00:00 / Янгиликлар

Жорий йилда Юртбошимизнинг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарорларига асосан "Оғир маҳалла" сифатида танлаб олинган "Қутлуғтол" МФЙ инфратузилмасини яхшилаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.
Хусусан аҳоли ва тадбиркорларга шарт-шароит яратиш мақсадида 1 та тик қудуқ қазиш, 1,9 км ариқларни бетонлаш, 2 та ТП ўрнатиш ҳамда 3,3 км йўлни асфалтлаш амалга оширилади.
Бугун туман ҳокими бошчилигида маҳаллада муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда маҳаллада амалга ошириладиган ишлар кўлами тушунтирилди, ободонлаштириш ва тозалов ишларида аҳоли вакилларини жалб этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






