Таълим муассасалари янгиланмоқда.
2026-07-08 15:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 декабрдаги “2026–2028 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-393-сонли қарорига мувофиқ тумандаги 48- ҳамда 56-умуматълим мактаблари биноларини реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда.
48-умумтаълим мактаби бинолари ҳам 6 млрд.сўм эвазига реконструкция қилинмоқда. Лойиҳа доирасида 180 ўринли мавжуд бино таъмирланиб, қўшимча яна 180 ўринли янги ўқув биноси барпо этилди.
Шунингдек, 56-умумтаълим мактабида ҳам 3.2 млрд. сўм эвазига реконструкция ишлари олиб борилади. Унга кўра, 80 ўринли мавжуд бино тўлиқ таъмирланмоқда. Ўқувчилар учун замонавий спорт зали қурилмоқда.
Бугун вилоят ҳокими ўринбосари Ғ.Жамалов ҳамда туман ҳокими А.Нажмиддинов мазкур объектларда олиб борилаётган ишлар билан танишди. Реконструкция ишларини янги ўқув йили бошланишига якунлаш бўйича масъулларга вазифа ва кўрсатмалар берилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати







