Янгиқўрғонда таълим инфратузилмаси янада мустаҳкамланмоқда.
2026-07-08 14:35:00 / Янгиликлар

Янгиқўрғон туманида таълим инфратузилмасини яхшилаш ва болажонлар учун замонавий шарт-шароитлар яратиш мақсадида 33-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти реконструкция қилинмоқда.
Лойиҳа доирасида мавжуд бино тўлиқ реконструкция қилиниши билан бир қаторда, қўшимча 150 ўринли янги бино ҳам барпо этилмоқда.
Қурилиш ишларининг умумий қиймати 5,2 миллиард сўмни ташкил этади.
Бугун мазкур объектда бўлган вилоят ҳокими ўринбосари Ғ.Жамолов ҳамда туман ҳокими А.Нажмиддиновлар қурилиш жараёнларининг сифати ва белгиланган муддатларда якунланиши юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар бердилар.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



