Ёшлар муаммоларига ечим изланди
2026-06-11 14:10:00 / Янгиликлар

Ёшлар куни доирасида Янгиқўрғон туманидаги 20-сонли умумтаълим мактабида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди.
Учрашувда туман ҳокими ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиб, ёшларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди.
Ёшлар томонидан таълим шартномасини тўлаш, ишга жойлашиш, банк кредитлари олиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ер масалалари, мактаб ҳовлисидан тадбиркорлик учун жой ажратиш, ногиронлик гуруҳини белгилаш, олий таълим ва бандлик, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш ҳамда имтиёзли кредитлар билан боғлиқ масалалар кўтарилди.
Ҳар бир мурожаат юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, айрим масалалар жойида ҳал этилди.
Учрашув давомида ёшлар аввалги учрашувларда билдирилган мурожаатлар ижобий ҳал этилгани учун ҳам миннатдорчилик билдирдилар.
Тадбир очиқ мулоқот ва самимий руҳда ўтди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





