Ёш истеъдодлар намойиши: мусиқа ва санъат байрами
2026-06-11 11:05:00 / Янгиликлар

Ёшлар куни муносабати билан 17-сонли мусиқа мактабида тарбияланувчи ёшлар иштирокида ҳисобот концерти ташкил этилди.
Тадбир давомида ўқувчилар томонидан миллий ва замонавий мусиқий чиқишлар, ижодий номерлар намойиш этилиб, ёш истеъдод эгалари ўз маҳоратини намоён қилди.
Тадбирда сўз олган туман ҳокими ёшларнинг ижодий изланишлари, санъатга бўлган қизиқиши ва эришган ютуқларига юқори баҳо бериб, уларни қўллаб-қувватлаш бундан буён ҳам давом этишини таъкидлади.
Туман ҳокимига ёш авлоднинг мусиқа ва маданиятга бўлган қизиқишини ошириш, маданият ҳамда бадиий таълим ривожига қўшаётган ҳиссаси учун “Артнова” халқаро ташкилоти директорининг Миннатдорчилик хати топширилди.
Маълумот ўрнида, мазкур мусиқа мактабининг 2 нафар ўқувчиси "Ижодий парвоз" I - Халқаро ёш ижрочилар танловида мақом йўналишида муваффақиятли иштирок этган.
Айни вақтда мусиқа мактабида 223 нафар ўқувчи 13 та йўналиш бўйича таҳсил олмоқда.
Тадбир доирасида, шунингдек рассомчилик йўналишида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг ижодий ишлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати








