Заркент маҳалласида ёш ҳунарманд фаолияти эътироф этилди.
2026-05-08 21:25:00 / Янгиликлар
Ёшлар куни муносабати билан Заркент маҳалласида истиқомат қилувчи ёш ҳунарманд Асадулло Абдурахмонов фаолияти билан танишилди.

У оддий ёғочга ишлов бериш орқали санъат асари даражасидаги буюмларни тайёрлаб келмоқда.
У томонидан тайёрланаётган эксклюзив соатлар, ойна рамкалари, стол-стуллар, шахмат столлари ва бошқа маҳсулотлар кўпчилик эътиборини тортмоқда.
Эътиборли жиҳати шундаки, Асадулло ёш бўлишига қарамай, 5 нафар ёшга ҳунар ўргатиб, уларни касбга йўналтириб келмоқда.
Туман ҳокими А.Нажмиддинов у каби ташаббускор ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолиятини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




