“РАҲБАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ”ДА ЁШЛАР МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ.
2026-05-08 21:20:00 / Янгиликлар

Заркент маҳалласи ҳудудида ташкил этилган “Раҳбар ва ёшлар учрашуви”да ишсиз ёшлар, шунингдек, тиббиёт ва таълим муассасаларида фаолият юритаётган ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Самимий руҳда кечган учрашувда ёшларнинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллаши, улар учун яратилаётган имкониятлар, тадбиркорликни ривожлантириш, таълим олиш ва доимий иш билан таъминлаш масалалари хусусида тўхталинди.
Учрашув давомида ёшлар томонидан таълим контрактини тўлаш, имтиёзли кредит олиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун ер майдони ажратиш ҳамда иш билан таъминлаш юзасидан мурожаатлар келиб тушди.
Мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларни ижобий ҳал этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Таъкидланганидек, бундай учрашувлар ёшларни қийнаётган муаммоларни жойида ҳал этиш, уларнинг ташаббус ва интилишларини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




