Меҳнат миграциясидан тадбиркорликка
2026-05-08 21:20:00 / Янгиликлар

У узоқ йиллар давомида отаси, укалари ва турмуш ўртоғи билан бирга Россия Федерациясида меҳнат мигранти сифатида фаолият юритиб келган.
Бир йил муқаддам оила аъзолари ўзаро маслаҳатлашиб, юртга қайтиш ва ўз бизнесини йўлга қўйишга қарор қилишди. Шу мақсадда Заркент маҳалласидан 6 сотих ер майдони харид қилиниб, жамғарилган маблағлар ҳисобидан 10 бош “Сментал”, “Голштейн” ва “Швед” зотли қорамоллар олиб келинди.
Бугунги кунда қорамоллар сони 18 бошга етган бўлиб, хўжалик барқарор ривожланмоқда. Ҳар ой ўртача 150 литр сут соғиб олиниб, бу орқали 20 миллион сўмгача даромад олинмоқда.
Мадаминовлар оиласи келгусида фаолиятини янада кенгайтириш, қорамоллар сонини кўпайтириш, замонавий сутни қайта ишлаш ускуналарини жорий этиш ҳамда қўшимча иш ўринлари яратишни мақсад қилган.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



