Пиллакорлар меҳнати — барака ва даромад манбаи.
2026-05-08 21:10:00 / Янгиликлар

Ана шундай меҳнаткашлардан бири “Сутлибулоқ” маҳалласида яшовчи тажрибали пиллакор Хосиятхон Давлатовадир.
Қирқ йиллик тажрибага эга бўлган пиллакор бугунги кунда 4 қути ипак қуртини парвариш қилмоқда. Ҳозирда қуртлар 5 ёшга кирган бўлиб, уларни сифатли парваришлаш ишлари олиб борилмоқда.
— Пилла қуртини барака манбаи деб биламан. Чунки ундан фойда ҳам оласиз, қисқа муддатда меҳнат стажи ҳам тўпланади, маош ҳам оласиз, — дейди Хосиятхон Давлатова.
Ғайратли пиллакорлардан яна бири "Булоқбоши" маҳалласида яшовчи Маҳмуда Алибоевадир.
У ҳам пиллачилик соҳасида самарали меҳнат қилиб, юқори ҳосил етиштиришга муносиб ҳисса қўшмоқда.
Бугун туман ҳокими ушбу пиллакорлар хонадонида бўлиб, ипак қуртини парваришлаш жараёнлари билан яқиндан танишди. Суҳбат давомида пиллачиликни янада ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва соҳада юқори натижаларга эришиш борасида фикр алмашилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.




