Тирик тарих соҳибига эҳтиром
2026-05-08 21:05:00 / Янгиликлар

Хонадонга Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигида вилоятдаги мудофаа ва хавфсизлик ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари ташриф буюрди.
9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилган ушбу йўқлов тинчлик учун хизмат қилган инсонларга бўлган юксак эҳтиромнинг яна бир ифодаси бўлди.
Ҳарбий оркестр садоси ва кенг жамоатчилик иштирокида тадбир янада кўтаринки руҳда ўтди.
Вилоят раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Муҳаммадиброҳим отага йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди ҳамда 30 миллион сўм пул мукофоти ва байрам совғаларини топширди.
Учрашувда кексаларнинг босиб ўтган ҳаёт йўли ва бой тажрибаси ёш авлод учун беқиёс ибрат экани алоҳида таъкидланди. Шунингдек, юртимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг қадри беқиёс экани, бу неъматлар учун шукроналик ҳисси доимо устувор бўлиши зарурлиги қайд этилди.
Нуроний отахоннинг ҳаёт синовларида тобланган матонати ва шукроналикка тўла суҳбати йиғилганларга катта таъсир қилди. Бундай инсонлар — юртнинг тирик тарихи, сабр ва меҳнат тимсолидир.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати







