Янгиҳаёт тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокимининг фуқаролар учун навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди
2026-11-12 14:50:00 / Янгиликлар

Бугун Янгиҳаёт тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокимининг фуқаролар учун навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди.
Унда туман прокурори, ҳоким ўринбосарлари ҳамда тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирок этди.
Қабул давомида 15 нафарга яқин фуқаро уй-жой, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бандлик, ижтимоий ёрдам, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, коммунал хизматлар ва бошқа масалалар юзасидан мурожаат қилди.
Туман ҳокими ҳар бир мурожаатни диққат билан тинглаб, уларнинг ечими юзасидан тегишли ташкилотлар ва масъулларга аниқ топшириқлар берди. Айрим масалалар бўйича жойида тушунтиришлар берилди, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар эса назоратга олинди.
Жумладан, фуқаролардан бирининг яшаш ҳудудида оқова сувлар тўпланиши, ёқимсиз ҳид ва санитария ҳолати билан боғлиқ муаммоси юзасидан тегишли хизматларга ҳудудни ўрганиш, тозалаш ҳамда зарур чораларни кўриш вазифаси юклатилди.
Ҳар бир мурожаат ортида инсоннинг дарди, кундалик ҳаёти ва ечимини кутаётган муаммоси мужассам. Шу боис фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг мурожаатларини эътиборсиз қолдирмаслик ва амалий ечим топиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилади.
