Ёшлар ўртасидаги волейбол мусобақаси ғолиблари тақдирланди
2026-10-30 13:40:00 / Янгиликлар

Ёшлар ўртасидаги волейбол мусобақаси ғолиблари тақдирланди
Ёшлар куни муносабати билан Янгиҳаёт туманида ёшлар ўртасида ташкил этилган волейбол спорт мусобақаси ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда туман прокурори, туман ҳокими ўринбосари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлими бошлиғи ҳамда тегишли мутасаддилар иштирок этди.
Тақдирлаш маросимида мусобақада юқори натижаларни қайд этиб, ғолибликни қўлга киритган жамоаларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Бундай спорт тадбирлари ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда спортга бўлган қизиқишни янада оширишга хизмат қилади.
