Туман ҳокими “Tashkent Index” универсал бозори фаолияти билан танишди
2026-10-19 15:20:00 / Янгиликлар

Туман ҳокими “Tashkent Index” универсал бозори фаолияти билан танишди
Янгиҳаёт тумани ҳокими “Tashkent Index” универсал бозорига ташриф буюриб, бозор фаолияти ҳамда ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Шунингдек, бозор маъмурияти биносида жойлашган Ёшлар штаби фаолияти ўрганилди. Хусусан, битирувчи ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш ҳамда ёшлар билан манзилли ишлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан масъулларнинг ахбороти тингланди.
Ташриф давомида ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича ишларни самарали ташкил этиш ва мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
