Янгиҳаётда ободонлаштириш ходимлари учун янги бино барпо этилади
2026-10-19 16:10:00 / Янгиликлар

Янгиҳаётда ободонлаштириш ходимлари учун янги бино барпо этилади
Туман ҳокимининг навбатдаги ўрганиш манзили “Тошкент” маҳалласи бўлди. Бу ерда туман Ободонлаштириш бошқармаси учун барпо этилиши режалаштирилган янги бино ҳудуди кўздан кечирилди. Мазкур лойиҳа соҳа ходимлари учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш ва бошқарма фаолиятини янада самарали ташкил этишга хизмат қилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, туман ҳокими туман Ободонлаштириш бошқармаси ташаббуси билан барпо этилаётган иссиқхона фаолияти билан танишди. Ҳудудни кўкаламзорлаштириш, яшил майдонларни кенгайтириш ва ободонлаштириш ишларини изчил давом эттириш масалаларига эътибор қаратилди.
Ташриф давомида ҳудудда фаолият юритаётган коммунал соҳа вакиллари билан ҳам очиқ мулоқот ўтказилди. Уларнинг иш фаолияти, кундалик меҳнат жараёнида учраётган муаммолар ва таклифлари тингланди. Суҳбат давомида аҳоли учун янада қулай ва обод муҳит яратиш муҳимлиги таъкидланди.
