Туман ҳокими ўринбосарларининг шахсий қабуллари бўлиб ўтмоқда
2026-10-20 14:05:00 / Янгиликлар

Туман ҳокими ўринбосарларининг шахсий қабуллари бўлиб ўтмоқда
Янгиҳаёт тумани Халқ қабулхонасида фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш мақсадида туман ҳокими ўринбосарларининг шахсий қабуллари ўтказилмоқда.
Режа-график асосида ташкил этилаётган қабулларда маҳаллаларда истиқомат қилувчи фуқаролар ўзларини қийнаётган масалалар, таклиф ва мурожаатлари билан иштирок этмоқда. Қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилмоқда.
Шахсий қабуллар орқали фуқароларнинг мурожаатларини бевосита тинглаш ва уларни белгиланган тартибда ҳал этиш учун зарур чоралар кўрилмоқда.
